«Уз-Корам Ко» МЧЖ айни пайтда мавжуд олти валентли хром билан ишлов бериш линияси базасида уч валентли хром билан ишлов бериш технологияси бўйича хромли пластмасса қисмларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва такомиллаштириш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Шу муносабат билан «Уз-Корам Ко» МЧЖ хром билан ишлов бериш линиясини созлаш ва такомиллаштириш учун тендер эълон қилади. Мазкур жиҳоз ва қурилмаларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш билан шуғулланувчи компания ва жамиятлар тендерда иштирок этиш учун таклиф этилади.
Тендер шартларига кўра, иштирокчилар заводга ташриф буюришлари ва мавжуд хромли ишлов бериш линияси билан танишиб, уни такомиллаштириш ва қўшимча зарурий техникаларни ўрнатиш бўйича ўзларининг техник-тижорий таклифларини беришлари керак. Компанияларнинг аризалари ёки тижорий таклифлари эълон чоп этилган кундан бошлаб 15 кунгача қабул қилинади.
Буюртмачи:
«Уз-Корам Ко» МЧЖ. Манзил: Андижон шаҳри, Янгиайланма кўчаси, №1
Қўшимча маълумотларни олиш учун қуйидаги телефон рақамлари ёки кўрсатилган почта манзиллари орқали мурожаат қилингиз мумкин.
Тел: +99874 296-00-38, факс: +99874 296-01-70
E-mail: h.urmanov@uzkoram.uz, hasanboy@uzkoram.uz